Фестиваль детских рисунков 'Радости Ташкента'

Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси, «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми», "Меҳр нури" жамғармалари, ЮНИСЕФнинг Ўзбе-кистондаги ваколатхонаси ва бошқа кўплаб вазирлик ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган "Тошкент қувончлари" III-халқаро болалар расмлари биенналесида дуненинг 41 мамлакатидан юборилган 2.5 мингдан ортиқ сурат намойиш этилган. Ушбу фильмда бундай тадбирлар юртимизнинг дуне болалари нигоҳида акс этиши ўз ифодасини топган.