Мухаммад Муса Аль-Хоразми

Бу фильм Мовароуннахр заминидан етишиб чиккан буюк аллома Мухаммад Мусо Ал-Хоразми тўғрисида. Мухаммад Мусо Ал-Хоразми мазкур рисолада арифметикага фан сифатида асос солган. У "Ал-китоб, ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва мукобила" асари билан оламшумул шухрат қозонди. Буюк европалик олимлар: Регимантан, Каперник, Галилей, Кеплер ва бошқалар Ал-Хоразмига тан беришган.Ўқув ва илмий-оммабоп видефильм ҳозирги ва келажак авлодларга улуғ аллома Ал-Хоразмининг математикада, география-да, астрономияда ва бошқа фанларда эришган ютуқларини кўрсатади.