Предвкушение независимости

Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирнинг "Янги Тошкентнома" достонини Ўзбекистон халқ артисти Абзал Рафиқов ўзига хос тарзда ўқигани томошабин қалбига етиб боради. Ана шу достон асосида ишланган иккинчи фильм "Истиқлол шукуҳи" деб номланади ва унда Тошкент шаҳри дарҳақиқат шарқ гавҳари эканлиги, айниқса, Истиқлол йилларида, кўчалар қиефаси ўзгариб, янги-янги ҳиебонлар, сайлгоҳлар барпо этилгани ўз ифодасини топган.