Пулат Саидкасимов

Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов яратган бетакрор образлари, қахрамонлари орқали танилган эл ардоғидаги буюк санъаткордир. У 1931 йил Тошкент шаҳрида Ички Ишлар ҳодими Саидқосим Эшонбобо ўғли хонадонида дунега келди. Ўрта мактабни битириб, Тошкент театр ва рассомчилик институтида таҳсилни давом эттирди. 1957 йилдан Хамза номидаги академик театрда ишлай бошлади. Кўплаб бир-биридан фарқ қиладиган, актерлик ижро маҳоратига шаходат бўладиган образлар яратди..Ушбу ҳужжатли видеофильм Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг мазмунли ҳаети ва ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.