Захириддин Мухаммад Бобур

Президент Ислом Каримовнинг "Бобур биз учун том маънодаги буюк маданият, олий даражадаги шарқона одоб ва аҳлоқ тимсолидир" – деган фикри фильмнинг ўзаги бўлиб хизмат қилади. Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур Андижон заминида таваллуд топган давлат арбоби, исеъдодли саркарда, буюк шоир, тарихчи, этнограф, географ, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода, уйғониш даврининг типик ҳукмдори, мард ва тадбиркор инсон бўлган. Бобурнинг ҳаети ва ижодига оид энг муҳим маълумотлар ифода этилган.